Батумида кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди

    Батуми курорт шаҳрида (Грузия) кучли ёмғир туфайли кўчалар ва турар-жой биноларининг ертўлаларини сув босди.

    Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    “Шаҳарнинг [Батуми] турли жойларида кучли ёғингарчилик маълум муаммоларни келтириб чиқарди, булар ҳар доимгидек денгиз сатҳидан паст бўлган жойлардир”, дея Батуми мэри Арчил Чиковани сўзларидан иқтибос келтиради матбуот хизмати.

    Батуми раҳбари таъкидлаганидек, ҳозирда уйлар ҳовлисидан сувни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Чикованининг сўзларига кўра, шаҳар мэриясига 50 га яқин мурожаат келиб тушди. Ёғингарчилик тўхтаб, жамоат транспорти нормал ишламоқда, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates