Бугун биз Истанбул шаҳрида ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида жаҳонда беқарорлик кучайиб бораётган ўта нотинч ва мураккаб бир пайтда йиғилдик. Дипломатия асосида зарур ечимларни ишлаб чиқиш учун умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Биз доимо барча зиддиятларни музокара йўли билан ҳал этишга чақирганмиз, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.
Марказий Осиё минтақаси ҳеч қачон ҳозиргидек бирлашмаган эди – биз ҳар қандай масалага барча учун манфаатли энг мақбул ечимларни биргаликда топишимиз мумкинлигини амалда исботладик.
Ўзбекистон бирлик, адолат ва мулоқот тарафдоридир – айниқса, ислом оламида кескинлашиб бораётган можаролар фонида бу янада долзарбдир. Биз тинчликка эришиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва инсонпарварлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш заруратини яна бир бор қатъий таъкидладик.