Бахтиёр Саидов Грузия Президенти билан учрашди

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тбилиси шаҳрида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан учрашди.

    Учрашувда ТИВ раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини Грузия Президенти Михаил Кавелашвили Жаноби Олийларига етказди.

    Шунингдек, учрашув давомида сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик изчил ва жадал ривожланиб бораётгани муҳокама қилинди.

    Грузия томонининг икки томонлама алоқаларда мавжуд улкан имкониятларни рўёбга чиқариш борасидаги қатъий интилишини юксак қадрлаймиз. Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирликлари ушбу ижобий суръатни мустаҳкамлаш, халқларимиз манфаатлари йўлида янада самарали натижаларга эришиш учун барча ресурсларини сафарбар этишига келишиб олдик, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates