Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан Исроил—Эрон можароси юзасидан суҳбатлашди

    Шу йилнинг 16 июнь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Cаидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Мулоқотда Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларимизнинг барча жабҳаларда изчил ривожланаётганига эътибор қаратилди.

    Кун тартиби олий ва юқори даражадаги алмашинувлар, икки ва кўп томонлама тадбирлар, жумладан, ИҲТ вазирлар йиғилиши каби тадбирлар билан бой. Шунингдек, Исроил-Эрон можаросининг кескинлашуви оқибатида юзага келган минтақавий вазият ҳақида фикр алмашиб, тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидладик, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates