Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва Исроил ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларига тавсиялар берди

    Хавфсизлик 17 июн 2025 1131

    Шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш лозимлиги айтилди.

    Яқин Шарқда тобора кескинлашаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни қатъий тавсия қилади.

    • Ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео суратга олмаслик;
    • Одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш;
    • Маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш.

    Шунингдек вазирлик фуқаролардан зарурат туғилганда мамлакатимизнинг Эрон ва Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланишини сўраган.

    Эрондаги Ўзбекистон Элчихонаси билан алоқа маълумотлари:

    • Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025

    Исроилдаги Ўзбекистон Элчихонаси билан алоқа маълумотлари:

    • Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076

    Шошилинч мурожаатлар учун:

    • +972 (54) 485-1397

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиб боради ҳамда заруратга қараб қўшимча ахборот тақдим этади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates