Томонлар 2025 йил 28 апрелдан 6 майга қадар Қорақалпоғистонга ташриф буюришни режалаштираётган Al-Amal халқаро жарроҳлик гуруҳининг (HOPE) инсонпарварлик миссиясига тайёргарликни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳалар, жумладан, Тошкент шаҳрида етим болалар учун мактаб ёки қариялар шифохонаси қуриш, зарур ижтимоий инфратузилмага эга «кичик қишлоқ» намунасини яратиш масалалари муҳокама этилди.
Ал-Зафирий икки давлат ўртасида ижтимоий лойиҳалар соҳасида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.