Республика ҳудудининг катта қисмида +32…+35 даража атрофида бўлган жуда қулай ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво +37...+39 даражагача исийди.
16-18 июнь — Қурбон ҳайити байрами кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида +36…+39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +40...+41 даражагача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июнь кунлари кечга томон баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтимизда: 14-15 июнда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +32…+35 даража бўлади.
16-18 июнь кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+38 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.