BBC Global News Сирдарё вилояти туризмини тарғиб қилади

    Шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакилларининг тажрибасини оширишда маҳорат дарслари ташкил этилади.

    Ушбу келишувга пойтахтимиздаги “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтаётган “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида эришилди. Унда ўз стенди билан иштирок этаётган Сирдарё вилояти ҳокимлиги халқаро ярмарканинг биринчи кунидаёқ жаҳоннинг етакчи BBC Global News медиакомпанияси билан ҳамкорликка эришди, деб ёзмоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

    Келишувга кўра, икки томон вилоятининг туризм салоҳиятини дунё бўйлаб кенг тарғиб этишга қаратилган қўшма лойиҳани амалга оширади. Келажакда вилоят туризмини BBC Global News аудиторияси орқали Ғарбий Европа ва Америка қитъасида тарғиб этган ҳолда узоқ хориж мамлакатларидан Сирдарёга ташриф буюрувчи туристлар сонини кўпайтириш кўзланмоқда. Шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакилларининг тажрибасини оширишда маҳорат дарслари ташкил этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates