Беларусда бўлиб ўтадиган беларусь-ўзбек аёллар бизнес-форумидан катта натижалар кутиляпти

    Халқаро ҳамкорлик 21 декабр 2022 2003

    2023 йилда Беларусда Беларус ва Ўзбекистон аёлларининг бизне-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Беларусский союз женщин» жамият бирлашмаси вакиллари билан халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилишда Беларус Республика Советининг раиси Наталья Кончалова эълон қилди.

    Бу ҳақдаги ташаббус октябрь ойининг сўнгида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ва унда Беларус парламентарийлари иштирок этган МДҲ га аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясида илгари сурилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларус томони билан бир қатор йўналишларда, жумладан ёшлар йўналиши ва аёллар ҳаракати бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришни таклиф қилди, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси.

    Беларус-ўзбек бизнес-форуми ғояси Беларус Советида қўллаб-қувватланди. Ва бунда тадбир Беларус ҳудудида бўлиб ўтиши белгиланди. Келажакда саноатда, таълимда, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда банд бўлган ишбилармон аёлларнинг бу каби икки томонлама учрашувлари МДҲга аъзо бошқа мамлакатларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

    • Беларус-ўзбек аёллар бизнес-форуми нафақат икки мамлакат, шунингдек, жамоат ташкилотлари, энг аввало аёллар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик йўналишидаги муҳим қадам бўлади, — деб фикр билдирди Наталья Кончалова. — Жамоат бирлашмаларининг аҳамиятини эса бугунги кунда баҳолаш мушкул.

    Ўтказиладиган форумдан Беларус томони нимани кутаётгани ҳақида Наталья Кончалова шундай деди:

    • Бунда ўзбекистонлик аёлларнинг мамлакатимиз билан танишиш имконияти яратилади. Мақсадимиз — одамларимизнинг бир-бири билан кўпроқ мулоқот қилиши.

    Учрашувда танишувдан ташқари амалий натижалар ҳам кутиляпти. Ўртада томонларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини белгиловчи битим ва келишувлар имзоланади.

    • Аслини олганда ҳам, ўзбекистонлик аёллар билан бизнинг жуда кўп ўхшашлик жиҳатларимиз мавжуд, — деб давом этди Наталья Кончалова. — Энг аввало бизларни ўз юртимизга бўлган меҳр ва садоқат жиҳатларимиз бирлаштиради. Бундай ўзакка таянган муносабатлар, шубҳасиз, нафақат дўстлик йўлида, балки иқтисод ва бизнес соҳаларида ҳам сақланиб қолиши ва ривожланиши керак.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates