Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази ахборот хизмати хабарига кўра, тақдимотда Европа Иттифоқи ва Бельгиядан дипломатлар, қатор хорижий давлатларнинг элчилари, таҳлилчилар, сиёсий ва илмий доира вакиллари, “ақл марказлари” экспертлари ҳамда етакчи оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Тақдимотда хорижлик ҳамкорларга “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Э.Туляков Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал суръатларда ривожланиб бораётгани, бунга халқаро ташкилотлар доирасида олий даражадаги учрашувлар ҳам алоҳида туртки бўлаётганини алоҳида эътироф этди.
Ўз навбатида, хорижлик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига катта қизиқиш билдирилди. Иштирокчиларнинг мазкур стратегия доирасида режалаштирилган чора-тадбирлар, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш усулларига оид саволларига “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари батафсил жавоб қайтарди.
Тақдимот давомида Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар алоқаларни мунтазам давом эттиришга келишиб олди ва тажриба алмашишга тайёр эканликларини билдирди.