Икки киши жароҳатланган. Отишма пайтида бири манипуляторда катта йўл бўйлаб кетаётган бўлган, иккинчиси саноат корхонаси ҳудудида бўлган. Жабрланганлар вилоят клиник шифохонасига етказилган.
Белгород вилоятидаги дўкон ва саноат корхонасидан ташқари иккита шахсий уй, битта хўжалик биноси ва тўртта автомобиль зарар кўрган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москва вақти билан соат 13:00 атрофида Белгород вилоятида Украинанинг ўнта “РСЗО Vampire” снарядларини йўқ қилган.
Украина охирги пайтларда Россиянинг чегарадош вилоятларига ҳужум қилишга уринишларини кучайтирди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳар куни ўнлаб учувчисиз учиш қурилмалари ва турли турдаги ракета ва снарядларни қўлга туширяпти, деб хабар беради ria.ru.