Абитуриентларга яратилган энг яхши қулайликлардан бири рўйхатдан ўтишда бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти берилганидир.
2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Шундан 176 мингдан зиёди умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг:
83 006 нафари (47 %) — биринчи таълим йўналишига
93 341 нафари (53 %) — иккинчи-бешинчи таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган.
Бундан маълум бўладики, агар абитуриентлар олдингидек фақатгина битта таълим йўналишига ҳужжат топширганида уларнинг тенг ярмидан кўпи талабаликка тавсия этилмаган бўлар эди.