НамМТИ муҳандислик-мактаби: таълим ва ишлаб чиқариш уйғунлиги йўлида янги қадам

    Наманган муҳандислик-технология институти ва “ИФОДА Агро Кимё Ҳимоя“ МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган муҳандислик мактаби “Тармоқ – корхона – олийгоҳ“ занжирини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги ташаббусдир.

    Жорий ҳафтада НамМТИ ректори Одилжон Маматкаримов бошчилигидаги институт делегацияси мазкур корхонага ташриф буюриб, лойиҳанинг мақсади ва амалга оширилишига оид масалаларни муҳокама қилди.

    НамМТИнинг бундай йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда муҳандислик мактабларини ташкил этиши таълим жараёнининг ишлаб чиқариш амалиётига бевосита боғланишига замин яратади. Муҳандислик мактаби орқали институт тадқиқотлари корхонанинг технологик муаммоларига амалий ечимлар таклиф этади, бу эса саноат жараёнларини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу орқали ёш муҳандислар ишлаб чиқариш жараёнида назарий билимларини мустаҳкамлаб, ўз кўникмаларини реал ишлаб чиқариш шароитларида ривожлантириш имкониятига эга бўладилар.

    — Муҳандислик мактаби ёрдамида талабаларимиз ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни илмий жиҳатдан ўрганишади ва амалий кўникмаларни эгаллашади, — дейди НамМТИ Кимё-технология факультети декани Одилжон Маллабоев. — Бу нафақат таълим сифатига, балки мамлакатимиз саноатининг инновацион ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Биз ёшларимизнинг назарий ва амалий билимларини интеграция қилишга ҳаракат қилмоқдамиз ва ишонамизки, бундай лойиҳалар уларнинг келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

    Муҳандислик мактаби орқали институт ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб, саноат билан интеграциялашган ҳолда инновацион ривожланишни таъминлаш имконияти ошади.


    Реклама

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates