Бинолар фасадлари базальт билан қопланмоқда

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун пойтахтимизнинг Чилонзор ва Учтепа туманларида пресс тур ташкил этилди.

    Унда вазир Б.Зокиров бошчилигидаги масъуллар Учтепа туманида бино фасадларига базалт плиталари босқичма-босқич ўрнатилиши бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишлар тақдимот қилишди.

    Шунингдек, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча, шу жумладан, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари, спорт иншоотлари, локал иситиш иссиқлик тизимига уланадиган кўп хонадонли уй-жойлар, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» массивлари, барча савдо-кўнгилочар марказларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланиши талаб этилаётгани алоҳида таъкидланди.

    Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаслиги ва қурилиш ишларини бошлашга рухсат берилмаслиги айтилди.

    Шаҳарсозлик норма ва қоидаларининг “Қурилиш иссиқлик техникаси” талабларига мувофиқ, бино деворларида иссиқлик изоляцион материалларни унинг ташқарисидан жойлаштириш лозимлиги бунда самарали иссиқлик изоляцион материалларидан, масалан, базальт плиталаридан, фойдаланиш талаб этилаётгани муҳокама қилинди ва унинг афзалликлари ҳақида сўз борди.

    Шунингдек, пойтахтимизнинг Учтепа тумани ҳамда Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларда амалга оширилаётган реновация ишлари, яъни бинолар фасадига базальт қопламалар ўрнатиш жараёнлари билан яқиндан танишиш ва соҳа экспертларининг интервьюларини ташкил қилиш мақсадида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида ташкил этилган пресс-тур қатнашчиларига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.Зокиров тақдимот давомида шундай фикрларни билдирди:

    Ҳар йили аҳолимиз ўртача 800 000 нафарга кўпаймоқда. Шунингдек, ҳар йили 650 000 боланинг янгидан боғчага ва мактабга чиқишини инобатга олган ҳолда ижтимоий соҳа объектлари қурилмоқда. Фарзандларимизнинг бу борадаги қамрови 70 фоизга етказилмоқда. Бу электр-энергия ва иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёж ҳам шунга мос равишда ўсиб бормоқда, дегани. Ҳозирги асосий мақсадимиз, уй-жойлар ва бошқа объектларда энергия тежамкорликни таъминлашдан иборат.

    Ўртача 10 кундан кейин худди шу уйларни тайёр ҳолатини кўрамиз. Айниқса, шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли реал ўзгаришни ҳис қилишади. Базальт толали қоплама нафақат хоналардаги иссиқликни ушлаб туради, балки ташқаридаги шовқиннинг овозини ҳам анча пасайтиради. Уйларнинг томларига ўрнатиладиган қуёш панеллари эса бугунгидек қуёшли кунларда мазкур уйларни 50 фоиз электр энергияси билан таъминлайди, ёз ойлари, баҳорнинг охири ва кузнинг бошларида эса бу борада 70 фоиздан юқори бўлган самарадорликка эришамиз. Мазкур ҳудуд учун қурилаётган локал қозонхона эса қировли қиш кунларида шу ҳудуддаги уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

    Амалга оширилган ишлар натижасида 40 фоиз энергия иқтисодига, 30 фоиз табиий газ тежалишига ҳам эришилади. Маълумот учун, айни кунларда Учтепа тумани 15-даҳа ҳамда Чилонзор туманининг 7-даҳаларидаги кўп қаватли уйларда базалт плиталар ўрнатилмоқда. Пресс тур давомида ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates