"Оммавий ахборот воситаларида миллий контент яратиш масъулияти"

    Шу йилнинг 30 июл куни Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида "Оммавий ахборот воситаларида миллий контент яратиш масъулияти" мавзусида республика медиафорумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    "Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан юз нафарга яқин ОАВ вакиллари, блогерлар, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

    — Ушбу Медиафорум Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 26 июнь куни матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўлланган байрам табригида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган, — дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов. — Бугун ахборот майдонини сифатли ва рақобатбардош миллий контент билан тўлдириш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани, юртимиз ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни миллий манфаатларимизни ҳисобга олган ҳолда, тезкор ва чуқур таҳлиллар асосида ёритиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Медиафорумда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа "Телерадиоканалларда миллий контент яратишнинг ўзига хос жиҳатлари", "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири А.Мелибоев "Босма ОАВда миллий контент яратиш масъулияти", Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Х.Худойбердиев "Ижтимоий тармоқлар учун миллий контент тайёрлаш ва яратиш масъулияти", "Янги Ўзбекистон"-"Правда Востока"газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррир ўринбосари Абубакр Ўрозовнинг "Интернет нашрларида миллий контент яратиш масаласи" мавзусида маъруза қилди.

    Шунингдек, медиафорум давомида медиа-тур уюштирилиб, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими маъмурий биноси, ходим ва ижодкорлар учун яратилган шароитлар, 10000 га яқин китобга эга кутубхона фаолияти, Уюшманинг вилоят бўлими қошида ташкил этилган «Нурафшон зиёси» – ёш журналистлар тўгараги фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти ҳам бўлди.

    Тадбирнинг кейинги қисмида Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи бўлган, мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхонадан бири – Олмалиқ кон-металлургия комбинатига пресс-тур ташкил этилди.

    Пресс-тур давомида Тошкент вилоятининг Паркент туманига ҳам ташриф уюштирилди. Туман ўзининг туризм салоҳияти билан вилоятда алоҳида ажралиб туради. Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда туманга 300 минг нафарга яқин туристлар ташриф буюрган бўлса, 2023 йили Паркент туманида 50 мингга яқин хорижий ва 900 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар меҳмон бўлди. Тумандаги Кумушкон ва Чашма қишлоқларига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилган. Кумушкон, Чашма ва (Сўқоқ) қишлоқлари табиати, тоза ҳавоси, яшаш тарзи, маданий мерос объекти ва зиёратгоҳлари билан минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.

    Жорий йил ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича кенг кўламли ободончилик ишлари ва туризм объектларини ташкил этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Тумандаги гастрономик туризм, экотуризм, агротуризм, зиёрат туризми қаторига бу йилдан экстремал туризм қўшилди. Иштирокчилар тумандаги «Заркент ота» зиёратгоҳида бўлдилар. Шунингдек, «Физика-қуёш материалшунослик» илмий ишлаб чиқариш институтига ҳам саёҳат ташкил этилди.

    Кун якунида Нурафшондаги амфитеатрда вилоят ҳокими бошчилигида оммавий ахборот воситаси ходимлари ва блогерлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбир кўтарингки руҳда бўлиб ўтди ва журналистлар бир бири билан ўзаро фикр алмашдилар.

    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates