Журналистлар Нуробод қўрғонидаги “Ёшлар маркази”да амалга оширилган ишлар билан танишди

    Мамлакатимизда 24 декабр 2021 1314

    Нуробод қўрғони Оҳангарон туманининг маъмурий маркази этиб белгиланди. Айни пайтда ҳудуднинг архитектуравий қиёфасини яхшилаш юзасидан ишлар амалга ошириляпти.

    Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, уч қаватли Ёшлар маркази биноси бунёд этилди.

    “Ёшлар маркази”нинг иккинчи қаватида 210 ўринга мўлжалланган конференциялар зали ва чуқурлаштирилган, жумладан, она тили ва адабиёт, ментал арифметика, математика, рус, корейс ва инглиз тиллари (ILTS) бўйича ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган.

    Бинонинг учинчи қаватида IT ва робототехника маркази, медиа марказ, ёшларни касбга тайёрловчи марказ (кран машинисти, экскаватор машинисти, бульдозер машинисти, электр пайвандчи, электрик, токарь ва бухгалтерия 1С) шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раҳбари ва ходимлари учун хоналар жой олган.

    Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тумандаги 29 та маҳаллада “Work out” майдончалари ташкил этилган.
    Бугунги кунда умумтаълим мактабларида худди шундай майдончалар таъмирланмоқда.

    Дарвоқе, Нуробод шаҳарчасида, вилоятда ягона, дея эътироф этилган “Work out сity” майдончаси қурилмоқда.

    Шунингдек, 51 та мактабнинг спорт майдончаларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.

    ОАВ вакиллари «Яшил макон» умуммиллий акцияси доирасида кўчат экиш акциясида иштирок этишди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates