Маҳсулотлар сифатида аккредитациянинг ўрни

    “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК томонидан ОАВ ходимлари учун ташкил этилган “Аниқ ўлчашлар — сифат ва хавсизлик кафолати. МБОларнинг аккредитациядан ўтиш жараёни” мавзусида пресс-тур бўлиб ўтди.

    Унда бир қатор маҳаллий теле ва радиоканаллар, босма нашрлар журналистлари иштирок этди.

    Пресс-тур УзНИМ таркибидаги бир қатор лабораторияларнинг фаолияти таништируви билан бошланди. Журналистлар, жумладан, «Ҳарорат катталикларини ўлчаш», «Ионлаштирувчи нурланишлар катталикларини ўлчаш» лабораторияларида маҳсулотлар сифатини баҳолаш, синовларни олиб бориш тартиби билан танишди.

    Аккредитация маркази мутахассислари маҳсулотлар сифатини таъминлашда МБОларнинг аккредитациядан ўтганликлари ишонч уйғотишини таъкидлаб ўтди. Зотан, аккредитациядан ўтган лабораториянинг сертификатини олган маҳсулотлар хориж бозорларига техник тўсиқларсиз кириб бориш имкониятига эга. Бунга сабаб эса Марказнинг жорий йил сентябрь ойида икки нуфузли халқаро ташкилотлар — Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ҳамкорлик (ИЛАК) ва Халқаро аккредитация форуми (ИАФ)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси сафига қабул қилиниб, ушбу ташкилотларнинг Кўптомонлама Битимларини имзолаганлигидир. Эришилган бу натижа ўзбек маҳсулотларининг Битимни имзолаган 120га яқин давлатларнинг бозорларига техник тўсиқларсиз кириб бориш имконини беради.

    Аммо, бунинг учун ҳар бир маҳсулот халқаро стандартлар талабларига кўра синовдан ўтиши лозим. Аккредитация идораси мутахассислари эса лабораторияларнинг ушбу стандартлар бўйича қай даражада тўғри, малакали ва аниқ иш олиб бораётганини баҳолайди.

    ОАВ диққат марказида аккредитланган лабораторияларнинг сертификатини олган сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларнинг хориж бозорларига чиқиши, МБОда уларнинг қандай тартибда синовлардан ўтиши, бугунги кунда истеъмолчилар томонидан билдирилаётган фикрларга муносабат каби масалалар бўлди.

    — Бугунги кунда Ўзбекистон аккредитация маркази ҳузурида рўйхатдан ўтган лабораториялар сони 500, бевосита халқаро стандартга мувофиқ фаолият юритаётган лабораториялар сони эса 100 тадан ошиқни ташкил қилади, — деди Ўзбекистон аккредитация маркази бўлим бошлиғи Маҳмуд Хайруллаев. — Маҳсулотларни мажбурий равишда сертификатлашдан ўтказиш рўйхати бор. Унга кўра айрим маҳсулотлар сертификатлашдан ўтиши шарт. Лекин шундай турдаги маҳсулотлар борки, улар мажбурий мувофиқликни баҳолаш шарт бўлмайди. Бу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчининг хоҳишига кўра баҳоланиши мумкин.

    Бу ҳолда истеъмолчининг масъулияти катта аҳамият касб этади. Яъни, халқимиз томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назоратидан кўра самарали текширув механизми йўқ. Маҳсулотлар жуда кўп ва турлича. Уларнинг манбаи ҳам жуда кўп. Шу боис энг самарали восита жамоатчилик назоратидир.

    Пресс-тур давомида бир қатор маҳсулотлар сифатининг халқаро стандартлар талабларига кўра синовдан ўтиши жараёнлари намойиш қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates