Олимпия шаҳарчасига пресс-тур ташкил этилди — фото

    11 ноябрь куни IV ёзги Осиё ўйинлари ва V ёзги Пара Осиё ўйинларининг ўтказилиши учун мўлжалланган “Олимпия шаҳарчаси” бўйлаб пресс-тур ташкил этилди

    Мазкур пресс-турда ОАВ вакиллари 7 та объектдаги қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

    Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 9 ноябрь куни "Олимпия шаҳарчаси" қурилишига тамал тоши қўйган эди. Унинг майдони 100 гектар бўлиб, 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.

    Лойиҳа дунёнинг 70 та мамлакатида спорт иншоотлари қурган Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудуд яқинида яна бир шаҳар – Янги Тошкент қурилиши режалаштирилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates