Биринчи рақиб маълум

    Ўзбекистон – Қирғизистон баҳси Дубайда бўлиб ўтади

    Шу кунларда футбол бўйича мамлакатимиз миллий терма жамоаси Дубайда Осиё кубоги-2023 баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Сречко Катанец шогирдлари тайёргарлик жараёнида бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.

    Қирғизистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 24 декабр куни ушбу мамлакат футболчиларига қарши майдонга тушади. Учрашув Дубайда бўлиб ўтади.

    Эслатиб ўтамиз, миллий жамоа таркиби ҳозирча Суперлигада қатнашаётган ўйинчилардан иборат. Тез орада улар сафига легионерлар ҳам қўшилади.

    Осиё кубоги-2023 ўйинлари 12 январь куни бошланади. Ўзбекистон “В” гуруҳидан жой олган ва биринчи баҳсини 13 январь куни Сурияга қарши ўтказади. 18 январда Ҳиндистон, 23 январда эса Австралия билан ўйнайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates