Бишкек марказида Қирғизистон давлат байроғининг янги намунаси кўтарилди

    Бишкекнинг марказий майдони — Ала-Тоода Қирғизистон байроғининг янги намунаси кўтарилди.

    “Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров марказий Ала-Тоо майдонида Қирғизистон Республикаси давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди”, — деди Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати вакили.

    Унга кўра, давлат мадҳияси садолари остида ўтган тадбирда парламент спикери Нурланбек Шакиев, Давлат котиби Суюнбек Касмамбетов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Бообек Ажикеев, Бош штаб бошлиғи Руслан Мукамбетов, Бишкек мэри Айбек Жунушалиев ва байроқ муаллифлари Жусуп Матаев ва Бекбосун Жайчибеков иштирок этди.

    Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 22 декабрида Давлат рамзини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди, деб хабар беради ria.ru.

    Байроқда тасвирланган тундук атрофидаги жойлашган тўлқинсимон нурлар энди тўғри шаклга келтирилган. Қонун лойиҳаси ташаббускори бўлган депутатларнинг аниқлик киритишича, кўпчилик тўлқинсимон нурларни мамлакатимизнинг асосий қишлоқ хўжалиги экини ҳисобланмайдиган кунгабоқар билан боғлайди. Шу билан бирга, тўғридан-тўғри нурлар, депутатларнинг фикрига кўра, қуёш нурларига кўпроқ ўхшайди.