Бишкекда сув танқислиги: сув турар-жойларга цистерналарда етказилиб берилмоқда

    Бишкекда кескин сув танқислиги кузатилмоқда. Қирғизистон пойтахтидаги аҳоли турар-жойларига сув цистерналарда етказиб берилмоқда. Шаҳар максимал тежамкорлик ҳолатига ўтди.

    Бишкекнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган турар-жой ҳудудида одамлар челакларда сув ташимоқда. Уч кундан бери жўмракларда сув йўқ. Ташқарида эса ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори.

    “Сув билан боғлиқ муаммолар икки ҳафта олдин бошланган. Аммо кейин кунига камида бир неча соат сув берилди, ҳозир эса умуман сув йўқ. Бизда ҳеч қачон бундай узоқ узилишлар бўлмаган”, дейди маҳаллий аҳолидан бири Байжигит Ихтияр уғли.

    Бишкекнинг турли туманлари ва Чуй вилоятининг энг яқин қишлоқларида сув таъминотидаги узилишлар қайд этилди. Мутахассислар тушунтиришича, шаҳар сув билан иккита ер ости сув манбалари орқали таъминланади. Бу йил уларнинг сатҳи 15-20 метрга пасайган. Бу мамлакат парламенти йиғилишида асосий муаммо сифатида кўтарилди.

    “Ер ости суви сатҳи пасайгани боис сув чиқарадиган насосларнинг қуввати ҳам камайди. Ушбу даражани сақлаб қолиш учун ҳовузлар мавжуд. Уларда сув Аламедин ва Ала-Арча дарёларидан келади. Ҳозирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сув сатҳи бир нуқтада барқарорлашган. Аммо март ойида дарёларда сув кам бўлгани учун керакли миқдорда сув йиғиб бўлмади”, — деди Бишкек вице-мэри Жиргалбек Шамиралиев.

    Бишкекда сув истеъмоли ошгани ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқда. Қишда бир киши учун кунига 170 литр сув етарли эди. Иссиқ пайтда 400 литрдан ортиқ сув керак бўлади. Маҳаллий ҳокимликлар сувни иқтисод қилишни бошлашди.

    “Биз кундузи суғориш ишларини аниқлаш учун гуруҳлар ташкил этдик. Бу иш давом этмоқда. Вазият яхшиланмагунча автомобиль ювиш шохобчаларини ёпяпмиз”, деди “Бишкекводоканал” коммунал корхонаси бош муҳандиси Қодирбек Оторов.

    Янги қудуқларни бурғулаш ва сув олиш жойларини кенгайтириш орқали вазиятни ўглаш мумкин. Жогорку Кенеш қўмитаси республика бюджетидан 150 миллион сом ажратишни маъқуллади.

    Бишкек мериясининг қайд этишича, вазият яхшиланмагунча сув ташувчилар доимий ишлайди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates