БМТ: Ғазода ҳар куни 10 нафар вояга етмаган бола бир ёки иккала оёғидан айрилмоқда

    Ғазо сектори сўнгги пайтларда ампутация қилинаётган болалар сони кескин ошиб кетди.

    Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси молиялаштириш ва ҳамкорлик бўлими директори Лиза Даутен маълум қилди.

    “UNRWA (Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги) маълумотларига кўра, ҳар куни 10 нафар бола бир ёки иккала оёғини йўқотмоқда. Ғазода янги тарихда энг кўп болалар ампутацияга учради”, деди у Ғазо секторидаги гуманитар вазият бўйича БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида.

    Бундан ташқари, БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакилининг таъкидлашича, Ғазо секторида аёлларда ҳомиланинг тушиши ва ўлим хавфи уч баравар юқори.

    2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига қуролланган ҲАМАС тарафдорлари кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва 240 дан ортиқ асирларнинг гаровга олиниши билан бирга Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил ҲАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий тузилмаларини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида анклавда ҳарбий операция бошлади. Ғазо секторидаги жанглар шу кунгача давом этмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates