БМТ институтлари раҳбарлари билан Оролбўйидаги лойиҳалар ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди

    Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегациянинг ҳамкорлар билан учрашувлари давом этди.

    Делегация аъзолари БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ECOSOC) юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида ташкилот институтлари раҳбарлари билан учрашди.

    БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Олга Алгаерова билан Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, унинг мониторингини олиб боришда замонавий технологияларни қўллаш бўйича ЕИК билан ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

    ЕИК раҳбари ҳозирда БМТ доирасида сув масаласига қаратилган воситалар мавжудлиги ва улар 30 йиллик синовдан ўтганини таъкидлади. Учрашув якунида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида янги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди.

    БМТ Тараққиёт дастури администраторининг ёрдамчиси — Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюро директори Ивана Живкович билан учрашувда Оролбўйи минтақасида иқлим ўзгаришига қарши, маҳаллий аҳоли ижтимоий ҳимоясини яхшилашга қаратилган техник ва молиявий лойиҳаларни кўпайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 2-Барқарор ривожланиш бондларини чиқаришда БМТТД билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ҳамда мамлакатимизга ташриф буюрган Ивана Живкович бошчилигидаги БМТТД масъулларидан иборат делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди.

    Унда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, «Ташаббусли буджет» лойиҳаси ва унинг одамларни фаолликка чорлашдаги аҳамияти, ижтимоий ҳимоя ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates