БМТ: Конго Демократик Республикасидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди

    Конго Демократик Республикаси шарқидаги қуролли можаронинг кучайиши “ҳалокатли даражага” етди ва сўнгги икки йил ичида қарийб 6 миллион киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

    Бу ҳақда БМТнинг мазкур мамлакатдаги миссияси пресс-релизида айтилган.

    “Шимолий Киву, Жанубий Киву ва Итури вилоятларида икки йилдан буён тўхтамаётган тўқнашувлар 5,7 миллион кишини ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишига олиб келди”, дейилади пресс-релизда. Масиси туманида деярли 300 000 киши Гома шаҳри атрофидаги ҳудудга қочиб кетди. Жангларда оғир артиллериядан фойдаланишнинг кучайиши айниқса ташвишлидир. Жами 25,4 миллион киши ёки Конго Демократик Республикаси аҳолисининг тўртдан бир қисми ёрдамга муҳтож.

    Мамлакат шарқидаги вазият сўнгги пайтларда жуда ёмонлашди. БМТнинг Конго Демократик Республикасидаги барқарорлаштириш миссияси тинчликпарвар контингенти қўшинлари М23 гуруҳи (23 март ҳаракати) исёнчиларнинг ҳужумини қайтаришда ҳукумат армиясига ёрдам бериш учун ўз позицияларини мустаҳкамлади, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates