БМТ: Уруш Ғазода ривожланишни 70 йил орқага сурди

    Исроилнинг тажовузкорлиги Ғазо секторининг ривожланиши деярли 70 йил орқага сурилишига олиб келди.

    Бу ҳақда БМТнинг Тараққиёт дастури ва БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг “Ғазо уруши: Фаластин давлати учун кутилаётган ижтимоий-иқтисодий оқибатлар” номли ҳисоботида айтилади.

    “Ғазо 70 йил олдинги, 1955 йилдаги ривожланиш даражасига қайтди”, деди БМТ Тараққиёт дастурининг Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш дастури махсус вакили ўринбосари Титосэ Ногучи Женевада бўлиб ўтган брифингда.

    Ҳисоботга кўра, ўтган йил давомида эксклавда қашшоқлик даражаси кескин ошган. Ғазодаги ҳар тўрт кишидан уч нафари қашшоқликда яшайди.

    Қайд этилишича, 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Ғазода яқин тарихдаги энг йирик гуманитар офатлардан бири рўй бермоқда. Мавжуд вазият мисли кўрилмаган кўп қурбонлар, вайронагарчиликлар, озиқ-овқат танқислиги ва оммавий кўчишларга олиб келди.

    Исроилнинг Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами сифатида етказилаётган зарурий воситаларни тарқатиш масаласидаги қатъий чекловлари инқирозни янада кучайтирди.

    БМТ содир бўлаётган воқеалар барча фаластинликларнинг келажаги учун хавф туғдиришидан огоҳлантирди, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates