БМТ ва Жаҳон банки Ғазо инфратузилмасига етказилган зарарни 18,5 миллиард долларга баҳолади

    Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2023 йил октябридан жорий йилнинг январигача Ғазо сектори инфратузилмасига етказилган зарарни 18,5 миллиард долларга баҳолади.

    Бундай маълумотлар икки тузилманинг қўшма ҳисоботида келтирилган.

    Ҳужжатда қайд этилганидек, тўрт ой ичида етказилган зарар 2022 йилдаги Фаластин ялпи ички маҳсулотининг 97 фоизига тенг. Уй-жой сектори энг кўп зарар кўрди. Етказилган зарарнинг бешдан тўрт қисмидан кўпроғи турар-жой бинолари (жами кўрсаткичнинг 72 фоизи) ва савдо, саноат ва хизмат кўрсатиш (умумий кўрсаткичнинг 9 фоизи), қолган 19 фоизи эса муҳим объектлар, таълим, сув таъминоти ва канализация, соғлиқни сақлаш, энергетика, ахборот ва коммуникация технологиялари, коммунал хизматлар ва транспорт соҳаси объектларига тўғри келади. Умумий зарарнинг деярли 80 фоизи Ғазо, Шимолий Ғазо ва Хон-Юнис вилоятларига тааллуқли.

    Жаҳон банки ва БМТ маълумотларига кўра, “давом этаётган тўқнашувлар оқибатида Ғазо иқтисодидаги зарба сўнгги иқтисодий тарихдаги энг катта зарбалардан биридир”.

    Ғазо сектори аҳолисининг 74 фоизи ишсиз, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates