БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан ҳамкорлик кенгайтирилади

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе билан учрашди.

    Унда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари, шу жумладан Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилди.

    Мулоқот чоғида минтақа давлатлари ўртасида яқин қўшничилик алоқалари, иқтисодий ўсиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.

    Шу билан бирга мулоқот чоғида гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, шу жумладан таълим билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Бу борада таъсирчан парламент назорати орқали ҳамкорликда аниқ манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates