БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси талаблари: давлат органлари ходимларининг бу борадаги касбий маҳорати оширилмоқда

    Мамлакатимизда 19 июл 2023 1238

    Жорий йил 18 июлда Тошкент вилоятида “Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенциянинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий ҳисоботини тайёрлаш юзасидан давлат органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш” мавзусига бағишланган тренинг бошланди.

    Тўрт кун давом этадиган ўқув машғулотлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур тренинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва академик ҳамжамият вакиллари учун ўтказиляпти.

    Тадбирнинг асосий мақсади – Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенциянинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий ҳисоботини тайёрлаш доирасида хорижий мамлакатларнинг энг яхши амалиётлари билан таништириш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва академик ҳамжамият вакилларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

    Тренинг давомида миллий экспертлар Қийноқларга қарши қўмитанинг Ўзбекистонга тақдим этган якуний тавсиялари ижроси бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот беради.

    Иштирокчилар БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси фаолияти, Қийноқларга қарши конвенция ижроси бўйича ҳисобот бериш жараёни, мазкур жараёндаги халқаро стандартларни кўриб чиқади. Шунингдек, Қийноқларга қарши қўмита якуний тавсияларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича миллий салоҳиятни кучайтириш, Қўмитага даврий ҳисоботларни тақдим этиш шартлари муҳокама қилинади.

    Машғулотлар аввалида алоҳида таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш, жумладан, қийноқларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли чора-тадбирлар изчил ва босқичма-босқич асосда амалга оширилади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов таъкидлаганидек, “Шафқатсиз муомала ва қийноқларнинг тақиқланиши – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларда ҳам, бутун дунё мамлакатларининг миллий қонунчилигида ҳам эътироф этилган асосий ҳуқуқдир. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас”.

    Мазкур тренинг Ўзбекистонда ЕХҲТнинг лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” доирасида ташкил этилди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
    Миллий марказининг
    матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates