Бобур мирзо ижодий мероси — барҳаёт

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида “Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

    Тадбир Жамоат хавфсизлиги университетининг тантанали жанговар кўргазмали чиқиши билан бошланди. Шундан сўнг Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишига уланиб кетди. Жадидшунос олимлар, шоир ва адибларга бағишланган чиқишлар тадбир мазмундорлигига хизмат қилди.

    Йиғилишда сўзга чиққанлар “Бобур энциклопедияси”, “Бобур куллиёти”, “Бабур. Бабуриди. Библиография” деб номланган салмоқли асарларнинг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни, салмоғи кун сайин юксалиб бораётгани ҳақида сўзлади.

    Айниқса, Президентимизнинг Бобур мирзо ижодий меросини ўрганиш ва бу бебаҳо мероснинг энг муҳим жиҳатларини олий таълим муассасалари тарбиявий соатлари ва маънавий-маърифий фаолиятига сингдириш борасидаги муҳим топшириқлари ёшлар тарбисида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates