Болалар китобларидаги расмлар "тирик" бўлиши керак

    Болалар китобларида чизилган қаҳрамон жуда муҳим роль ўйнайди. Бу китобларда матн кам бўлгани учун қаҳрамонни расмлар намоён қилиб бериши керак.

    Қаҳрамоннинг бошига дўппи кийдириб қўйиш билан уни ўзбек қилиш осон эмас.

    Мутахассислар расм “тирик” бўлиши керак дейди. "Тирик" деганда улар қимирлаши керак бўлган иллюстрацияни эмас, балки бир нима "сўзлай" оладиган иллюстрацияни назарда тутади. Яъни иллюстрация айнан шу китоб учун яратилганини ўқувчи ҳис эта олиши керак.

    Шунинг учун шаресток (sharestock — текинга бериладиган расмлар йиғилган сайтлар)дан олинган расмлар қанчалик чиройли, ёрқин ёки мукаммал бўлмасин, айнан шу китоб ёки шу ҳикоя учун ёзилмагани учун улар китобда "жонсиз" кўринади. Буни бола тез илғаб олади.

    Кичик ёшдаги болалар китоблари 3 хил йўлда нашр этилади:

    • Муаллиф матн ёзади, иллюстраторни нашриёт танлайди ва расм чиздиради.
    • Муаллиф ҳам матн ёзувчи, ҳам иллюстратор бўлади.
    • Муаллиф матн ёзади, иллюстраторни муаллифни ўзи топади ва расм чиздиради.

    Учала ҳолатда ҳам муаллифнинг роли асосийдир. Олдинги замонларда ёзувчи матн ёзардида, нашриётни ўзи бирон рассом топиб матнни муаллифдан фикр сўрамай безар эдилар. Бугун расмли китобларда бундай йўл ишламайди. Расмли китоб муаллифи иллюстратор билан биргаликда расмлар устида узоқ ва чуқур ишлаши керак. Иллюстратор чизган қаҳрамон муаллиф тасаввуридаги қаҳрамонга имкон қадар яқин бўлиши керак.

    У албатта дўппи кийган, қишлоқ боласини эслатадиган, кийими миллийликка урғу берадиган бўлиши шарт эмас, лекин айнан шу ҳикояда намоён бўлаётган болани ёки ҳолатни кўрсата олиши керак. Ана шундагина китоб мукаммал бўла олади. Шунда бу китобни кўраётган бола иллюстрациядаги қаҳрамонни ва ҳикоя сюжетини ич-ичидан ҳис эта олади.

    Динара Мўминова

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates