«Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди

    Республика маънавият ва маърифат маркази лойиҳа ҳақидаги фикрларга расмий муносабат билдирди.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Маънавият экспертизаси» лойиҳаси фаол жамоатчилик вакиллари томонидан турлича қарашлар билан талқин қилинди.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази Ахборот хизмати мазкур лойиҳа аслида болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ва ўсиб келаётган авлоднинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган медиа-маҳсулотлар тарқатилишини олдини олишга қаратилаётганини маълум қилди.

    Таъкидланишича, ушбу лойиҳа медиа-контентларнинг ёшлар, айниқса, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга таъсиридан хавотирланган ота-оналар, зиёлилар, шунингдек, кенг жамоатчилик сўрови, талаб ва ташаббуслари асосида жорий қилинмоқда.

    «Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди. Экспертларнинг фаолияти медиа контент ишлаб чиқувчилар, ижодий гуруҳлар ва бадиий кенгашлар учун тавсиявий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

    Бунда оммавий ахборот воситалари, журналистлар, ижодкорлар, блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди!

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates