Боғча тарбиячиси 5 ёшли болани калтаклади. Ҳолат Сурхондарё вилоятида бўлгани айтилмоқда

    Фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўзининг саҳифасида тарбиячининг болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани акс этган видеони тарқатди.

    Унинг таъкидлашича, ҳолат Сурхондарё вилояти Денов тумани 16-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлган.

    Видеода тарбиячи 5 яшар тарбияланувчи М. И.ни йиғлагани учун калтаклаган. Тарбиячи болани уриб, кетидан мустақиллик ҳақида болалардан сўрайди, мустақиллик ҳақида шеър ёдлатади. Шунингдек, аёлнинг болаларга қарата “қўлинг тиззангда турсин”, деган буйруғи ва асабий оҳангдаги овози ҳам эшитилган.

    "Видеода эътиборимни тортган яна битта жиҳат, болаларга юз марта қўлинг тиззангда турсин дейишдан мақсад нима? Боланинг қўли тиззасида турмаса нима бўлади? Сизнинг бўйнингиздан бориб бўғадими? Қайси замон стандартлари билан яшаяпсиз?", дея танбеҳ беради фойдаланувчи.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates