Берунийда ичида боғча болалари бўлган автомашина ЙТҲга учради

    Шу йилнинг 16 июль куни Беруний туманида "Damas" русумли автомашина йўл транспорт ҳодисасига учради. "Damas"нинг ичида оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари бўлган.

    Бу ҳақда Беруний тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

    Ҳозирда болаларнинг умумий аҳволи яхши. Автомашина ичида бўлган барча болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда тан жароҳатлари аниқланмагач, уйларига рухсат берилди.

    Шу куннинг ўзида Беруний тумани ҳокимлиги, прокуратура, Ички ишлар бўлими раҳбарлари бошчилигида тумандаги барча маҳалла еттилиги ҳамда давлат ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Ҳолат бўйича тегишли масъулларга хизмат текшируви ва содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

    Бу ҳолатларнинг содир бўлмаслиги, қайта йўл қўйилмаслиги бўйича оилавий мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates