Сирдарёда 2 яшар боғча боласи томоғига овқат тиқилиши оқибатида вафот этди

    Шу йилнинг 17 август куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги боғча тарбияланувчиси томоғига овқат тиқилиб қолиши оқибатида вафот этди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов “Yuz.uz” га маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, ҳолат шу йилнинг 7 август куни соат 11:10 ларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида содир бўлган. "Йўлдошобод" МФЙда жойлашган ЯТТ "А,З,А," оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг 2022 йилда туғилган тарбияланувчиси И.С. (ўғил бола) тўсатдан вафот этган.

    Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, И.С.нинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлгани аниқланган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates