Божхона ходими мотоциклда автоҳалокатга учраб, ҳодиса жойида вафот этди

    Автоҳалокат 2023 йил 2 март куни “Фарғона халқа йўли”нинг Марғилон шаҳар ҳудудидан ўтган 226 км.да содир бўлган.

    Фарғона вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходими М.М. бошқарувидаги “Yamaha” русумли мотоциклда ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа урилади. Сўнг мотоцикл ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашинанинг орқа чап томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

    Натижада М.М. олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Жиноят ишининг дастлабки тергови устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates