Бўкада 600 ўринли МТТ фойдаланишга топширилди

    Таълим 11 апрел 2022 4073

    Бугун, 11 апрелда Тошкент вилояти Бўка тумани «Маданият» МФЙда жойлашган 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Мактабгача таълим вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Қайд этилишича, ушбу ташкилот 1952 йил қурилган бўлиб, 1982 йилдан мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолият юритган.

    2019йил апрель ойидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари ҳомийлиги остида «OOO KAPITAL» қурилиш таъмирлаш бирлашмаси томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, реконструкция қилинган.

    Ушбу 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 12 та асосий гуруҳ (360-ўрин) 2 та қисқа муддатли гуруҳ ҳамда 2 та бепул бир йиллик мажбурий таълим учун гуруҳлар (240-ўрин) мавжуд. Ташкилотда жами 33 нафар ходимлар фаолият юритиб, шундан педагог ходимлар 23 нафар, техник ходимлар эса 9 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, Бўка тумани мактабгача таълим тизимида 80 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, жумладан 18 та давлат, 4 та хусусий ҳамда 58 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади.

    Бугунги кунда туманда 10 029 нафар 3-7 ёшли болалар бўлиб, улардан 5 738 нафари қамраб олиниб, қамров 57,2 фоизни ташкил этди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates