Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман истеъфога чиқаётганини маълум қилди

    2020 йилнинг февралидан бери Ўзбекистон бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Алия Юнусова ўз фаолиятини тўхтатаётганини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

    "Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мен болалар ҳуқуқлари бўйича вакил сифатидаги фаолиятимни тўхтатаётганимни маълум қиламан. Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевга бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдираман", – деб ёзди у.

    Шунингдек, А.Юнусова Болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган кучли тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қилган, қўллаб-қувватлаган, ҳисса қўшган, ишонган ва ишлаган барчага миннатдорчилик билдирган. Айниқса, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси раҳбари жаноб Мунир Маммадзаде ва унинг жамоасига болалар манфаатлари йўлидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлагани ва илгари сураётгани учун алоҳида миннатдорлик билдирган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates