Болага қўпол ҳаракати оқибатида тан жароҳати етказган энага ёрдамчисига жиноят иши очилди

    Ижтимоий ҳаёт 27 декабр 2023 547

    Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячининг қўпол ҳаракати оқибатида болага тан жароҳати етказилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

    17 ноябр куни энага ёрдамчиси К.Ғ. каравотда ўтирган боланинг қўлидан тортиб, қўпол тарзда кўтарган. 18 декабр куни берилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, боланинг қўли чиқиб кетган ва ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.

    Энага ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 1-қисми (Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates