Болалар миллий тиббиёт маркази ташкил этилди

    Саломатлик 2 сентябр 2020 6157

    Ҳукуматнинг "Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ:

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган объект 280 ўринли давлат муассасаси шаклидаги Болалар миллий тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этилди.

    Марказда педиатриянинг барча йўналишларида диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан нейрохирургия, кардиохирургия, оториноларингология каби соҳаларни ривожлантирилади.

    республика ва ҳудудий тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятини педиатриянинг барча йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш, ихтисослаштирилган, шу жумладан юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этиш;

    педиатриянинг барча йўналишлари бўйича тиббиёт соҳасидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда тиббиёт кадрларини тайёрлашда иштирок этиш;

    болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

    Марказга:

    хорижий ва маҳаллий мутахассисларни бошқарувчи, консультант, маслаҳатчи ва тиббиёт ходими сифатида жалб қилиш ва уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маоши ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;

    штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳуқуқи берилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари Марказ бўйсунувига ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates