Сенатда Ватанимиз фидоийларининг фарзандлари иштирокида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

    1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари билан учрашув ўтказди.

    Мамлакатимизда бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, болаларни ҳимоя қилиш учун барча зарур шароитлар яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

    Миллий қонунчилигимизда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари сони 40 дан, қонуности ҳужжатлари сони 500 дан ортиқдир.

    Жумладан, «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинган.

    Соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида 23 та Меҳрибонлик муассасаси ва болалар уйи фаолияти тугатилди. Мазкур йўналишда боланинг оила муҳитида тарбияланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий ҳимоя тизими йўлга қўйилди.

    Тадбирда Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўз хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳаётини бағишлаган ҳарбийларининг фарзандлари билан самимий мулоқот ўтказилди. Ҳар бир бола давлат ҳимоясида, унинг таълим олиши, соғлиғи, ҳаёти сифати ҳамиша эътиборда экани таъкидланди.

    Тадбир давомида Олий Мажлис Сенати Раиси болалар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг фикрлари ва орзу-истакларини тинглади, келгуси режалари билан танишди.

    Мамлакатимизда хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти. Жумладан, Мудофаа вазирлиги томонидан 2024 йилда 64 нафар, 2025 йилда эса 47 нафар ҳарбий хизматчининг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар берилди.

    Шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ҳарбий шифохоналарда мунтазам тиббий кўриклардан ўтказиляпти, зарур ҳолларда даволанишлари таъминланяпти.

    Уларнинг 15 нафар оила аъзоси учун санаторийларда бепул дам олиш ташкил этилган. Ёзги даврда эса 37 нафар фарзанди соғломлаштириш оромгоҳларида бепул ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Тадбир якунида болажонларимиз байрам дастурхонига таклиф этилди ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates