Танлов қуйидаги 2 та йўналишда ташкил этилади:
1. Бола ҳуқуқларига оид энг таъсирли тайёрланган видеоролик. Бундай видеоролик визуал ва овозли эффектлар, жонли ёки анимацион тасвирлар асосида яратилган бўлиши ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга, уларни ҳурмат қилишга, тегишли ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тарғиб этиши зарур.
2. Бола ҳуқуқларига оид энг маъноли чизилган расм. Бунда расмлар рассомчилик услублари ва қоидалари асосида чизилган бўлиши ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга, уларни ҳурмат қилишга, тегишли ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тарғиб этиши зарур.
Танловда иштирок этиш учун материаллар жорий йил 25 октябрдан бошлаб, 15 ноябрга қадар материал муаллифининг Ф.И.Ш., ҳудуди, тумани, мактаби, синфи ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда @tmnn0 телеграм манзилига юборилиши зарур.
Танлов бўйича тасдиқланган низом билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.
Юртимизнинг 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган барча ўқувчи-ёшлари ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.
Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар танлов ташкилотчилари томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Шунингдек, ҳар бир ҳудуддан бир нафардан энг фаол иштирокчилар сертификат билан тақдирланади.
Танлов шартларига мувофиқ юборилган ижодий ишлар Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг расмий YouTube, Facebook ва Instagram саҳифаларида ёритиб борилади, деб хабар беради Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати.