Боланинг оғир тан жароҳатлар олишига сабаб бўлган энага ушланди

    Энаганинг масъулиятсизлиги сабаб болага оғир тан жароҳат етгани юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.Х га нисбатан ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди.

    Болалар Омбудсманининг хабар беришича, шу йилнинг 5 январь куни М.Х. ЖКнинг 117-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 2-қисми “б,в“ бандлар билан гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, аёл Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

    Мазкур жиноят ишига оид дастлабки тергов доирасида боланинг ҳаёти ва соғлиғига қарши содир этилган ҳар қандай ҳаракатларга тўлиқ баҳо берилиши таъминланади, — дейилади хабарда.

    Болалар омбудсмани ушбу ҳолатда бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттирмоқда.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates