Бўстонлиқда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун талаблари қўпол равишда бузилган

    Агросектор 9 июл 2021 1053

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талаблариги риоя этилиши ҳолати юзасидан назорат олиб борилмоқда.

    Хусусан, мазкур топшириқлар ижроси бўйича 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзагронспекция”нинг Бўстонлиқ туман бўлимининг агротехник соҳаси бўйича бир қатор назорат тадбирлари ўтқазилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган маъсулларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилиши таминланди.

    Жумладан, соҳада қонун устуворлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан 48 та назорат тадбирлари ўтқазилган бўлиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 34 та ташкил қилиб, соҳага алоқадор давлат органлари, корхона ва ташкилотларига 8 та тақдимнома ва 19 та ёзма кўрсатма киритилди.

    Шунингдек, мансабдор шахсларга нисбатан 7 та маъмурий қарор қабул қилиниб, ушбу соҳада ишни тўғри ташкил этиш мақсадида 9 та жисмоний ва юридик шахслар огоҳлантирилган.

    Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасидаги тадбирлар туманларда доимий назаратга олинган бўлиб, аниқланган қонунбузилиш юзасидан тегишли тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланмоқда.

    Б.Рисқибоев,

    Ўзагроинспекция Бўстонлиқ туман

    бўлими инспектори

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates