2022 йилнинг ноябрь ойига қадар “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби”га риоя этилишини таъминлаш бўйича белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирларида давомида 22 минг 708 та ҳолатда тартиб бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Шундан, энг кўп 8 763 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидалари бузилган бўлса, қолган тартиббузарликлар сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа турдаги ишларни ўзбошимчалик билан бажарганликни ташкил этмоқда.
Шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик , сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олиш, сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олиш ҳолатлари аниқланди ва мазкур камчиликлар инспекция томонидан бартараф этилди.
Агронспекция ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 4 971 та маъмурий ва 3 478 та молиявий жарима санкциялари қўлланилди. 2 минг 171 та ҳолатда тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига киритилди.
Ўз навбатида, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида 14 минг 824 та ёзма кўрсатма ва 742 та тақдимномалар киритилган бўлиб, 16 минг 897 та ҳолат бўйича сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг ёзги суғориш мавсуми учун сув олиш лимитлари ҳар бир фойдаланувчи ва истеъмолчига тақсимланиб, етказилиши назорат қилиниши натижасида 76 минг 637 та сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномалар тузилишига эришилди