Сувдан оқилона фойдаланиш сув танқислигининг олдини олади

    Самарқандда 2022 йил ҳосили учун 94 минг 130 гектар ер майдонига ғаллани иқлим шароитига мос, серҳосил навлари экилди.

    Самарқандда 2022 йил ҳосили учун 94 минг 130 гектар ер майдонига ғаллани иқлим шароитига мос, серҳосил навлари экилди. Самарқандлик ғаллакорлар келгуси йилда ҳар гектар ердан 60-70 центнер ҳосил етиштириш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

    “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ғалла экилган майдонларни суғориш тадбирлари ўтказилишида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан мониторинг қилинмоқда.

    Шу мақсадда, кластер корхоналари ва фермер хўжалиги раҳбарлари, сувчилар иштирокида сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли талабларига риоя этилиши бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

    Аммо, кенг қамровли тушунтириш ишларига қарамасдан, сувдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда.

    Хусусан, Жомбой туманидаги М.Улуғбек ҳудудидаги “Сонқулов Боходир” фермер хўжалиги томонидан экилган 3 гектар, “Бахтиёр чорваси” фермер хўжалиги томонидан 4 гектар ғалла майдонини суғориш давомида далага сувчи бириктирилмаганлиги сабабли ғалла суғоришга ажратилган сув назоратсиз қолдирилганлиги натижасида ғалла майдони кўллатиб юборилган.

    Пахтачи туманидаги “Ш.Назаров шогирдлари ҳудудидаги “Сундорбек Сардорбек даласи” ва “Оқ тепа олтин водий” фермер хўжаликлари томонидан ғалла майдонларини суғориш давомида сув қаровсиз қолдирилган. Ғалла майдонларини суғоришда калта ўқ ариқлар билан бўлинмаганлиги аниқланди.

    Шундай ҳолатлар Иштихон тумани “Элёржон Рахмонов”, “Махсуджон Махмудов”, “Оқтол даласи”, “Иштихон серхосил даласи”, Тойлоқ тумани Жумабозор агрофирмаси худудидаги “Лазиз Азиз даласи”, Нуробод тумани “Нурбулоқ” ҳудудидаги “Шавкатжон” фермер хўжалиги, Оқдарё тумани Наврўз худудидаги “Хончорбоғ Бешкал”, “Эшназархон Жумабоев”, “Дилшодбек Иймона” фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан содир этилган.

    Юқоридаги ҳолатлар Каттақўрғон тумани О.Маҳмудов ҳудудидаги “Ортиқ Мурод даласи”, “Болтабек”, “Тўйчиев Сайфулло”, Пайариқ тумани Хасан-Ҳусан муҳандислари ҳудудидаги “Назар Ашур ўғли”, Томойрот худудидаги “Назаров Ойбек”, Пастдарғом туманидаги “Учқун”, Самарқанд тумани Конигил худудидаги “Шухрат” фермер хўжаликларида ҳам аниқланди.

    Ўзбекистон Республикасининг МЖтК нинг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқбузарликларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди.

    Одилжон Шомуродов,

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят

    бошқармаси катта инспектори.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates