Сувдан самарали фойдаланиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда

    Бир қатор туманларда шартнома расмийлаштиришга ҳамон жиддий эътибор қаратилмаётгани маълум бўлди.

    “Ўзагроинспекция” томонидан жорий йилнинг март ойида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, сув хўжалиги объектларини ўз балансига олган субъектлар томонидан сув олиш лимити асосида сув етказиб берилиши ҳамда сув истеъмолчилари томонидан сувдан оқилона фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатилди. Бу ҳақида “Ўзагроинспекция” ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси асосида амалга ошириляпти.

    Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш, сув танқислиги шароитида истеъмолчилар ўртасида сув тақсимлаш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, жойларда сувни етказиб бериш ва сув истеъмолчилари орасидаги сув муносабатларини такомиллаштириш юзасидан туман ирригация бўлимлари билан кластер, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари ўртасида шартнома расмийлаштириш ўрганиб келинмоқда.

    Ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунга қадар ҳудудларда жами 76 640 та субъектлар мавжуд бўлиб, бир қатор туманларда шартнома расмийлаштиришга ҳамон жиддий эътибор қаратилмаётгани маълум бўлди.

    Жумладан, Шаҳрисабз туманида шакллантирилган 626 та сув истеъмолчиларининг бор йўғи 351 таси ёки 56 фоизи билан шартнома расмийлаштирилгани аниқланган.

    Ўз навбатида, “Ўзагроинспекция” томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши устидан 2022 йилнинг ўтган даврида 6 541 та ўтказилган назорат тадбирларида 5 648 та аниқланган камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 1 114 та 354,2 млн.сўмлик маъмурий, 618 та 778,8 млн.сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилди.

    Бундан ташқари, қонунбузилишларни келиб чиқиши ва уларга имкон яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 224 та тақдимнома ва 4080 та ҳолатда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритилди, шунингдек, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини эрта олдини олиш юзасидан 4198 та огоҳлантирувлар киритилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates