Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди

    Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари вилоятлар кесимида олиб қаралганда Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида аниқланган.

    “Ўзагроинспекция” маълум қилишича, 2024 йилнинг август ойида жами 195 та ҳолатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 274 гектар ер майдонларида ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилгани аниқланган.

    Шундан суғориладиган 127 гектар ерларда, 83 гектар лалми ерларда, 2,4 гектар бўз ерларда, 62 гектар яйлов ерларда қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунинг оқибатида ерларнинг ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилишига сабаб бўлган.

    Қонунбузарларга нисбатан жами 76 миллиард 916 миллион сўм миқдорида қишлоқ хўжалигига етказилган зарар ҳисобланган. Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари вилоятлар кесимида олиб қаралганда Андижон (30 та ҳолатда), Қашқадарё (43 та ҳолатда), Наманган (41 та ҳолатда), Самарқанд (29 та ҳолатда), Сурхондарё вилоятларида (19 та ҳолатда) аниқланган.

    Аниқланган ер қонунбузарлик ҳолатларидан 109 таси прокуратура органларига, 47 таси эса ИИВ ҳудудий бўлинмаларига чора кўриш учун, 42 та ҳолатда бошқа ташкилотларга, 8 та ҳолатда ердан фойдаланувчиларга огоҳлантириш хатлари юборилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates