Сув оби ҳаёт, ундан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиз

    Агросектор 3 ноябр 2021 1941

    Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 194 миллион 430 минг сўм маъмурий жарима чоралари қўлланилган бўлиб, 140 миллион 530 минг сўм жарима маблағи ундириб олинди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят ва туманлар бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан доимий назорат ўрнатилган.

    Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 1 003 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Инспекциянинг Ургут тумани бўлими томонидан 168 та, Пахтачи туманида 102 та, Нарпай туманида 95 та, Иштихонда туманида 92 та, Пастдарғом туманида 91 та, Каттақўрғон туманида 86 та, Булунғур туманида 74 та қонунбузилиш ҳолатлари кузатилди.

    — Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қишлоқ хўжалиги ва кластер корхоналарига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1514 та огоҳлантириш берилиб, 739 та ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди, — дейди “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори Одилжон Шомуродов. — Қонунбузилиш ҳолатларининг 224 таси бўйича мутасаддиларга нисбатан ёзма кўрсатма берилиб, 39 та ҳолатда тақдимнома киритилди, 678 та ҳолат юзасидан маъмурий қарор қабул қилинди.

    Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 194 миллион 430 минг сўм маъмурий жарима чоралари қўлланилган бўлиб, 140 миллион 530 минг сўм жарима маблағи ундириб олинди, деб хабар беради “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates