Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар ( эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 ва 54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқоролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.