Кеча мусобақанинг эркаклар ўртасида Т1 классида 11 км масофага ўтказилган вақт пойгаси беллашувларида иштирок этган ҳамюртимиз Азиз Отахўжаев 20 дақиқа 30 сония натижа қайд этиб, маррага учинчи ўринда етиб келди ва жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.
Қайд этиш лозимки, Азиз Отахўжаев ушбу натижаси орқали Ўзбекистон пара велоспорти тарихида жаҳон чемпионатида совриндор бўлган биринчи спортчига айланди.